Тошкент шаҳрида яшовчи бир гуруҳ шахслар кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келгани аниқланди. Тезкор тадбирлар давомида 130 млн сўмдан ортиқроқ қийматга эга дорилар мусодара қилинган.
Пойтахтнинг Яшнобод туманидаги ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин рўй берди. Уни ўчиришга 1 соатдан ортиқ вақт сарфланди. Ҳодиса оқибатида фуқаролар жароҳат олгани ва ҳалок бўлгани тўғрисида хабар келиб тушмади, дейилади ФВВ хабарида.
Ўзбекистон президентига Тошкентнинг Яшнобод туманида метро эстакадалари остидан савдо ва умумий овқатланиш шохобчалари қурилиши лойиҳаси тақдим этилди. Лойиҳани ишлаб чиқишда Берлин тажрибаси кўриб чиқилган.
Яшнободдаги 152-мактабда ўқитувчи дарсга халақит бергани учун болани уриб, дарсдан чиқариб юборди. Туман суди педагогга 900 минг сўм жарима тайинлади. Ўқитувчи эса мазкур ҳолат мактаб директори томонидан уюштирилгани ва мажбурий ишдан бўшатилганини айтмоқда.
Тошкентдаги Чўлпон кўчасидан Янги Ўзбекистон шоҳ кўчасига олиб чиқувчи йўл 4 апрелга қадар ёпилди. Бу вақтда йўл таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Жиноят ишлари бўйича Яшнобод тумани суди судьяси (эркак) 4000 доллар олганликда гумонланмоқда. Судьялар олий кенгаши бош прокурор тақдимномасига кўра уни жавобгарликка тортишга розилик берди ва судьялик ваколатини тугатди. Олий суд розилиги билан судья қамоққа олинди.
Тошкентда Assalom Havo турар жой мажмуаси қурилиши режалаштирилган майдонда 16 та дарахт ноқонуний кесиб ташланган. Объект қурувчиси сифатида Yangi Zamon Bino компанияси кўрсатилган, унинг ҳаммуассисларидан бири — «Ўзбекистон темир йўллари»дир. Етказилган зарар 3,5 млрд сўмга баҳоланмоқда.
Пойтахтнинг Яшнобод туманидаги 100 гектар майдонда Олимпия шаҳарчаси қурилади. Унинг марказида олимпия стадиони, ёпиқ спорт мажмуалари, сув спорти саройи, машғулот майдончалари, эшкак эшиш ҳавзаси барпо этилади. Мусобақалар бўлмаган вақтда эса шаҳарчада Олий спорт маҳорати институти, спорт федерациялари фаолият олиб боради. Янги Ўзбекистон кўчасида дарахтлар экилиб, сайилгоҳ ташкил этилади (фото).
Яшнобод тумани ҳокими Бахтиёр Раҳмонқулов «Авиасозлар» саройини тўлиқ реконструкция қилиш бошланганини маълум қилди. Сарой атрофида маданий-истироҳат боғи барпо этилади. Президент икки йил аввал саройни реконструкция қилишни буюрган эди.
ФВВ хабарига кўра, 13 февраль куни пойтахтнинг Яшнобод тумани Янгиобод кўчасида жойлашган «Янгиобод» бозор ҳудудида ёнғин содир бўлди. Ёнғин оқибатида бозор ҳудудидаги расталарнинг 120 квадрат метрига зарар етган. Ёнғин оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Ҳозирда ҳодиса сабаблари аниқланаётгани айтилди.
Қибрай туманидан 8 та маҳалла, 3 та мактаб ва 5 мингдан ортиқ турар жойлар Тошкентнинг Яшнобод тумани таркибига ўтди.
Яшнобод туманида номаълум шахс мушукларни пакетга солиб, подъездга олиб кириб, қийнаган ва улардан бирини ўлдирган. Пойтахтга ИИББга кўра, ушбу шахс аниқланди. Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича тергов олди текшируви ўтказилмоқда.
Яшнобод туманида «Lada 11184» автомашинаси велосипедчини уриб юборди. Жабрланувчи тан жароҳати олиб вафот этди.
Яшнобод туманида 6000 доллар эвазига фуқарога Ўш давлат университетини 1-курсини тамомлаганлиги тўғрисида ҳужжатларни расмийлаштириб бериб, кейинчалик ўқишини Тошкент тиббиёт Академиясига кўчиртириб беришни ваъда қилган шахс ушланди.
Яшнобод туманида Matiz уч қаватли йўл айланмасининг иккинчи қаватидан пастга тушиб кетди. Oқибатда ҳайдовчи тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.
Жума куни Тошкентнинг Яшнобод туманидаги «Peggy‘s Bar&Grill» ресторанида ёнғин содир бўлди. Ёнғин корхонанинг ички қисми ва томига, шунингдек қўшни уйнинг том қисмига таъсир кўрсатди. Қурбонлар ва жароҳатлар йўқ, дея хабар қилди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.
Тошкент шаҳри ҳудудини Тошкент вилояти Қибрай туманидаги 21 та маҳаллани пойтахтнинг Яшнобод ва Мирзо Улуғбек туманлари таркибига ўтказиш орқали кенгайтириш режалаштирилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев 23 апрель куни хорижий мамлакатлар элчиларини қабул қилгач, Тошкентдаги бир қатор объектлар, жумладан, Электр энергиясини ҳисобга олишни автоматлаштириш маркази ва Технопаркдаги янги корхоналарни бориб кўрди. Ундан кейин эса Яшнобод туманидаги Парвоз маҳалласи аҳолиси билан суҳбатлашди. «Тошкент намуна бўлиши керак», — деди президент. «Газета.uz» фоторепортажи.
Тошкент шаҳрида икки нафар фуқаро бир неча банкоматларни ўғирлаганликда гумонланмоқда. Мазкур шахслар банкоматларни ортиб олиб кетиб, уларни бузган ва пулларни сарфлаб юборгани аниқланди.
Президент Шавкат Мирзиёев Яшнобод туманидаги технопаркга ташриф буюриб, у ердаги янги иншоотларни кўздан кечирди. 2021 йилда бу ерда яна турли хил маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган тўққизта корхона ишга туширилиши кутилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг